<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<lyrics>[V1]
 Узоқ кетай десам
 Яқиндир дунё
 Суйкалар суймасам
 Чақиндир дунё.

[V2]
 Қовоғини уяр
 Боқмасам дунё
 Нафратланар гар мен
 Ёқмасам дунё

[V3]
 Раббим Сизда топдим
 Қалбимга зиё
 Кулгу қўндирмасди
 Лабимга дунё.

[V4]
 Тарк эт дедим бир кун
 Қилганда дуо
 Кулиб деди: &quot;Мени
 Севасан&quot; - дунё

[V5]
 Йўқ дедим севмайман
 Қилмагин жило
 Янгитдан яратди
 Масиҳда Худо

[V6]
 Масиҳ мени севгим
 Масиҳ дунёим
 Дунёнинг макридан асранг Худойим.</lyrics>
<title>Дунё (анъанавий)</title>
</song>